Украина президенти жанг майдонига отланди, Кремль расмийлари асабийлашмоқда…

Эта страница была создана программно, чтобы прочитать статью в исходном месте, вы можете перейти по ссылке ниже:
https://www.xabar.uz/xorij/ukraina-prezidenti-jang-maydoniga
и если вы хотите удалить эту статью с нашего сайта, пожалуйста, свяжитесь с нами


Украина шарқидаги вазият мураккаблашмоқда. Пайшанба куни президент Владимир Зеленский жанг майдонига борди ва ҳарбийлар билан учрашди. Президент матбуот хизматига кўра, давлат раҳбари ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги битим талаблари бузилаётган мудофаа нуқталарига сафар қилган.   

Зеленскийнинг ошиғич равишда Донбассга отлангани бежиз эмас. Март ойида Донецкнинг Шуми аҳоли пунктида миномёт ҳужуми оқибатида 4 нафар украин ҳарбийси ҳалок бўлди. Киевга кўра, Москва тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикалари қўли билан янги ҳарбий ҳамлаларга ҳозирлик кўрмоқда.

Зеленскийнинг Донбассга сафари расмий Москвани хийла асабийлаштирди. Кремлнинг Украина билан муносабатларга масъул мулозими Дмитрий Козак кечанинг ўзида матбуот анжумани чақириб, Зеленскийни пиар акция ўтказишда айблади.

Президент маъмурияти раҳбари ўринбосари Д.Козакка кўра, ички сиёсий муаммолар ва пандемия сабаб Украина президентининг рейтинги тушиб кетди. Шу сабаб Зеленский сунъий равишда тангликни кучайтириб рейтингини оширишга уринмоқда. 

Д.Козак Зеленский президентликка қадар фаолият юритган студияга ишора этар экан, «Квартал 95» жамоаси «Ҳарбий таҳдид» деб аталган янги  спектакль саҳналаштиришга қарор қилди», – дея истеҳзо қилди.

Кремль расмийси Киевни зиддиятни кучайтиришда айблади ва зарурат туғилса Донецк ва Луганск «халқ республикалари»га кўмак берилишига шама қилди. Козак, айни чоқда, ҳарбий ҳаракатларнинг янгидан бошланиши Киев интиҳосининг ибтидоси бўлишини ҳам иддао қилди.

Аммо Ғарб матбуоти хабарларига ишонилса, президент Зеленский шунчаки спектакль саҳналаштираётгани йўқ. Гап шундаки, сўнгги ҳафталарда Россия Украина билан чегара ҳудудларга кўп сонли ҳарбийларини жойлаштираётани маълум бўлди. Бу ўринда 4000 га яқин ҳарбий ҳақида гап кетмоқда.

Кремль қўшинларни қаерда жойлаштириш ўз ички иши эканини айтиб, бу ҳаракатлар Украинага қарши қаратилмаганини билдирган бўлса-да, расмий Киев бунинг ортида жиддий таҳдид мавжуд деб ҳисобламоқда. Германия канцлери Ангела Меркель пайшанба куни президент Владимир Путин билан  телефон орқали мулоқотда Украина чегараси яқинида рус қўшини сонини камайтиришни сўрагани ҳам ана шу хавотирни тасдиқлайди. 

Расмий Киевга кўра, 2020 йил июль ойида эришилган Донбассда ўт очишни тўхтатиш борасидаги битим тан олинмаган республикалар томонидан бузилмоқда. Россия ҳам Украинага нисбатан айни айбловни илгари сурмоқда.

Президент Владимир Зеленский эса мамлакат ҳудудий яхлитлигига таҳдид солаётган Донбасс муаммосини ҳал этишнинг ягона йўли Украинанинг НАТОга тўлақонли аъзо бўлиши эканини такрор-такрор таъкидлаб келмоқда.

 


Эта страница была создана программно, чтобы прочитать статью в исходном месте, вы можете перейти по ссылке ниже:
https://www.xabar.uz/xorij/ukraina-prezidenti-jang-maydoniga
и если вы хотите удалить эту статью с нашего сайта, пожалуйста, свяжитесь с нами